Ўзбекистон ОТЖ "Dubai cup" турнири ғолибига айланди

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун "Dubai cup" мусобақасининг сўнгги турида Кувайтга қарши майдонга тушди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол 27 дақиқада Миржаҳон Мираҳмадов томонидан киритилди.

Мазкур ғалаба вакилларимизга гуруҳда биринчи ўрнинни қўлга киритиш имконини берди. Сабаби Япония терма жамоаси 3 турда  БААга қарши ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. 3та ўйинда 2та дуранг ва битта ғалаба қозонган японияликларнинг очколари сони 5тага етди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эса Япония билан 2:2 ҳисобида дурангга эришиб, БААни 2:0, Кувайтни эса 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ҳолда 7 очко тўплади ва  "Dubai cup" халқаро мусобақасининг ғолибига айланди.
 
"Dubai cup"
 
Кувайт – Ўзбекистон 0:1
 
Гол: Миржахон Мирахмадов, 27
 
Ўзбекистон: 1. Эргашев Умид, 15. Насруллаев Шерзод, 4. Қобилов Ислом, 20. Ғофуров Ҳусниддин, 3. Алижонов Ҳожиакбар (19. Рустамов Ойбек), 5. Исмоилов Аброр (22. Умиров Даврон), 6. Урунов Остон (10. Қодирқулов Санжар), 17. Кенжабоев Ислом (14. Амонов Азизбек), 11. Рашидхонов Ислом (8.Тўхтасинов Нурилло), 7. Нуриллоев Сухроб (16.Саитов Дилшод), 9. Мирахмадов Миржаҳон (2. Алиқулов Ҳусниддин)
 
Захирадагилар: 21. Хамроев Умид, 12. Зиёвутдинов Низом, 23. Алижонов Илхом, 18. Мухитдинов Шароф, 13. Икромов Фаррух.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!