Ўзбекистон Паралимпия ассоциациясига янги раҳбар тайинланди

CHERY AUTO

Бугун Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясининг ҳисобот-сайлов Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унда 2013-2016 йиллар давомида Ассоциация томонидан амалга оширилган ишлар  юзасидан ҳисобот берилди ҳамда Ассоциация раҳбарияти ва Ижроия қўмитасининг янги таркиби сайланди. 

Бош Ассамблеяда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси раиси лавозимига Улуғбек Жалолович Суннатов, Ассоциация раисининг биринчи ўринбосари этиб Умид Махаматджанович Аҳмаджонов, раис ўринбосарлари этиб Баходир Маджидович Аҳмедов, Асатилла Хожимуратович Салимов ва Мухторхон Махсудович Ташходжаевлар бир овоздан сайланишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!