Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания сафари олдидан Тошкентда йиғин ўтказади

Хабарингиз бор Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси октябрь ойида Испаниянинг Малага шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақада қатнашади. 
 
ЎФА расмий сайтининг маълум қилишича ушбу мусобақа олдидан терма жамоамиз 3 октябрь куни “Чиғатой” спорт базасида йиғинга киришади. 3 октябрдан 7 октябргача давом этадиган йиғинда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси “Локомотив” клубининг ўринбосарларига қарши назорат ўйини ўтказади.
 
Малагада бўлиб ўтадиган мусобақада Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 3 та баҳсда майдонга тушади. 10 октябрь куни биринчи баҳсда вакилларимизга Франция U-18 терма жамоаси рақиблик қилса, 13 октябрь куни Белгияга қарши баҳс олиб борилади. Мусобақадаги сўнгги ўйин 15 октябрь куни Шотландия U-18 терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.
 
Халқаро мусобақа
Малага, Испания
 
10 октябрь Франция U-18 – Ўзбекистон U-17
 
13 октябрь Ўзбекистон U-17 – Бельгия U-18
 
15 октябрь Ўзбекистон U-17 – Шотландия U-18

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!