Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси саралашда 1-ўринни эгаллаб, ОЧ йўлланмасини қўлга киритди

  • 28 октября, 2018, 18:56
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионати саралашида муваффақиятли қатнашиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ҳамда Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Карима Йўлдошева шогирдлари Гуам, Мальдив ороллари, БАА ва Қирғизистон терма жамоалари билан бир гуруҳда баҳс олиб борди.

Гуам терма  жамоаси 8:0, Мальдив ороллари 20:0, БАА ва Қирғизистон терма жамоалари эса бир хил 3:1 ҳисобида таслим этилди. Натижада футболчи қизларимиз келаси йил Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию