Ўзбекистон бокс федерацияси аъзолари Руфат Рисқиев хонадонига ташриф буюрди

  • 27 декабрь, 2018, 17:28
  • 1
  • Бокс

Кексаларни хурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхурлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданият белгисидир.

Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай юксак фазилатлар мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Инсон жасоратини эсга олиш ва уни қадрлаш бебаҳо маънавий бойлик, хеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган қадриятларимиздан биридир. Айниқса байрам баҳонасида меҳнат фаҳрийларини йўқлаш одат тусига айланган.

 Ўзбекистон бокс федерацияси янги йил арафасида ана шундай хайрли ишга қўл урди. Мамлакатимиз шарафини ҳафаскор ва профессионал рингларда муносиб ҳимоя қилаётган боксчи ва мураббийлар, федерация мутассадилари ўзбек боксчилари ўртасида  биринчи бўлиб жаҳон чемпиони бўлган, Олимпиада ўйинлари совриндори, халқаро турнирлар ғолиби Руфат Рисқиев хонадаонида бўлиб дилдан сухбат қуришди.

IMG_4534IMG_4539

IMG_4544

IMG_4550

Қари билганни пари билмас деганларидек, бокс фахрийси ёш чарм қўлқоп усталарига ушбу соҳада муҳим бўлган тавсияларни берди. Ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. Албатта бу каби учрашувлвр ёш боксчилар учун келгусида ас қотиши шубхасиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
King of World
28/12/2018 15:58
Қўл олишибдида... омадини берсин ҳаммасини