Ўзбекистон кубоги финалини бошқариб борувчи ҳакамлар номи маълум бўлди

Финалда АГМК ҳамда “Пахтакор” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Мазкур учрашувни Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Анвар Маражабов ҳамда Зиёдулло Абдураҳмонов ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам – Олим Тўйчибоев.

Ўзбекистон кубоги-2018 финал

28 октябрь. Фарғона. “Истиқлол” стадиони.

АГМК – “Пахтакор”

Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов

Қанот ҳакамлари: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов

Захира ҳаками: Олим Тўйчибоев

Таъкидлаб ўтамиз, Мамлакат кубогининг ҳал қилувчи ўйини, бугун 28 октябрь куни Фарғона шаҳридаги муҳташам – “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Финал учрашуви соат 15:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!