Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогидан бошлаб "JAKO" компанияси либосларидан фойдаланади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси шу йилнинг 25 октябрь куни Германиянинг "JAKO" компанияси билан ўзаро ҳамкорлик бўйича шартнома имзолаганди. Шартномага кўра ушбу компания терма жамоаларимиз учун турли хил экипировкалар етказиб берадиган бўлди.

Айни пайтда компания томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоасига Осиё Кубоги учун махсус дизайндаги либослар тайёрланмоқда. Келаси йилнинг январь ойида БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақасидан бошлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси "JAKO" компанияси либосларида учрашувларни ўтказишни бошлайди. 

Махсус дизайндаги либосларда миллийлигимиз белгилари акс этиши кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!