Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси турли ёшдаги терма жамоаларимизга олдинда кутиб турган расмий мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Хусусан, Азамат Абдураимов бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоаси 2019 йилда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саралаш босқичида иштирок этишидан мухлисларнинг хабарлари бор.
 
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун “Чиғатой” спорт базасида ўқув йиғини ташкил этилди. Йиғин давомида бир қатор ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш режалаштирилган. Жумладан, аввал хабар қилинганидек, 14 октябрь куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда Испаниянинг “Эйбар” клубининг U-15 жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда. 
 
Бош мураббий йиғинга қуйидаги футболчиларни таклиф қилган:
 
Дарвозабонлар:
Асқаралиев Шоҳруҳ “Нефтчи”
Кенжаев Асрор “Спартак”
Тожибоев Хасанбой “Уздонгжу”
 
Ҳимоячилар:
Тўхтасинов Тоҳир “Бунёдкор”
Тошкенбоев Азизжон “Локомотив” 
Погосян Вазген “Пахтакор”
Тожибоев Хусанбой “Уздонгжу”
Тодоров Кирилл “Пахтакор” 
Мўйдинов Бобур “Одил Жуниор”
Аллохўжаев   Мақсудхўжа “Локомотив”
Зевадинов Александр “Бунёдкор”
 
Ярим ҳимоячилар:
Иномов Диёр “Спартак”
Хўжамбердиев Мурод “Насаф”
Исломов Риан “Нефтчи”
Акбаралиев Шаҳзод “Бунёдкор”
Палзидинов Муҳритдин “Пахтакор”
Жумахонов Пўлат “Пахтакор”
Абдураззоков Нодир “Спартак”        
Омоналиев Абдулла “Спартак”
Маҳмудов Муҳсин “Одил Жуниор”
Ҳожибоев Сардор “Пахтакор”
 
Ҳужумчилар:
Акромов Шаҳзод “Насаф”
Тоҳиров Беҳруз “Бунёдкор”
Ҳакимов Азиз “Спартак”
Аҳмедов Жасур “Спартак”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!