Ўзбекистон терма жамоаси 10та ўйиндан буён давом этиб келаётган ғалабасиз сериясига барҳам берди

Хабарингиз бор бундан бироз аввалроқ пойтахтимиздаги “Миллий” стадионда Ўзбекистон ҳамда КХДР терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли кечган баҳсда футболчиларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эътиборлиси, ушбу учрашувдан сўнг терма жамоамизнинг 10та ўйиндан буён давом этиб келаётган ғалабасиз сериясига якун ясалди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 11 сентябрь куни Эронга қарши кечган ўйиндаги мағлубиятдан (0:1) сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ғалабасиз сериясини 10 та ўйинга етган эди. Вакилларимиз охирги марта 2017 йилнинг 6 июнида Таиландга қарши Тошкентда кечган ўйинда ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!