Ўзбекистон терма жамоасининг Хитойга қарши тахминий таркиби (Фото)

Хабарингиз бор, бугун Хитойнинг Уьхан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Хитойга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув терма жамоамиз учун ниҳоятда муҳим ўйин ҳисобланади. 

Ушбу муҳим учрашувда Самвел Бабаян ҳам таркиб, ҳам ўйин борасида ўзгаришларни амалга ошириши турган гап. 

SPORTS.uz ахборот портали ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда олдинда бизни кутаётган мухим ўйин олдидан терма жамоамизнинг тахминий таркибини тузиб чиқди.

Демак, Хитойга қарши ўйиндаги ғалаба бизни жаҳон чемпионати сари янада яқинлаштиради. Шу важдан Самвел Бабаян бугун дарвозабон масаласини жиддий кўриб чиқади. Таҳминимизча, бугун у дарвозага Нестеровни қўйса ҳам ажаб эмас.

Олдинда бизни кутаётган ўйин мураббийларнинг тактик тўқнашувларига айланиши турган гап. Шу сабабдан ўйин давомида энг кўп юкланиш ("Нагрузка") ҳимоя чизиғига тушади. Буни этиборга олган мураббийлари ҳимоя чизиғини Денисов, Исмоилов, Аъзамов, Ҳайдаров ва Шораҳмедовлар билан тўлдиришлари эҳтимоли юқори.

Майдон маркази Аҳмедов ва Шукуровга топширилса, Ҳужум ортида Шомуродов ва Бикмаевлар тўп сурушлари мумкин, номинал ҳужумчи эса Сергеев бўлса ажаб эмас.