Ўзбекистонлик 20 нафар бола “Реал” акедемиясига кетади

1 июндан 16 июнга қадар ушбу мутахассислар ўзбек футболи тизимида фаолият олуб борувчи болалар мураббийлари учун назарий ва амалий семинарлар ташкил этишган ҳамда 2004 ва 2008 йиллар оралиғида таваллуд топган ўзбекистонлик 300 нафар тарбияланувчи иштирокида мастер класс тадбири ўтказишган эди. 

Ушбу келишувнинг 2 қисмига биноан мадридлик мутахассислар томонидан танлаб олинган 20 нафар бола Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича мастер классларда иштирок этиб, тажрибаларини ошириш мақсадида Испаниянинг Мадрид шаҳрига юборилмоқда. 

Улар сафар давомида Мадриднинг “Реал” жамоаси академияси билан танишишади, жамоа тарихи ҳақида маълумот олиш учун “Реал” клуби музейига саёхат қилишади, испаниялик мутахассислар томонидан ташкил этиладиган мастер классларда иштирок этишади ва яна жамоада тўп сураётган машҳур фотболчилар билан учрашув ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!