Ўзбекистонлик ҳакамлар аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш ўйинларини бошқаришади

Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда турли халқаро мусобақаларга таклиф олишмоқда. Хусусан, Эдита Миробидова ҳамда Анна Сидорова бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ОФК томонидан навбатдаги ўйинларга таклиф қилинди.  
 
19 ёшли аёллар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг саралаш ўйинларини бошқариш учун ўзбекистонлик ҳакамлар чақирилди. Эдита Миробидова ҳамда Зилола Раҳматова Вьетнам пойтаҳти Ханой шаҳридаги мусобақада ҳакамлик қилишади.
 
Анна Сидорова ва Кристина Середалар эса Ливаннинг Бейрут шаҳрида ўтказиладиган ўйинларни бошқариш учун таклиф этилган. Саралаш баҳслари 24 октябрдан 29 октябрь кунига қадар бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!