Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби иккинчи ўйинда ҳам Тожикистонни мағлуб этди

Маскатдаги "Султон Қобус" стадионида кечган учрашувда мезбонлар минимал ҳисобда рақибдан устун келди. Учрашувдаги ягона гол 57-дақиқада Ал-Ҳажри томонидан киритилди.

Қайд этиш жоиз, бундан 3 кун олдин бўлиб ўтган ўзаро қарама-қаршиликда ҳам уммонликлар зафар қучишган эди - 2:1.

Эслатиб ўтамиз, Уммон терма жамоаси Осиё кубоги-2019 мусобақасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган.

Халқаро ўртоқлик ўйини

Уммон - Тожикистон 1:0

Гол: Ал-Ҳажри (57)

Уммон: Аҳмад Ал Равоҳи, Муҳаммад Ал Муссалами, Муҳаммад Ал Блуши, Холид Алхажри, Эид Ал Фарси, Саад Суҳаил, Аҳмад Муборак, Али Ал Бусаиди, Ҳариб Ал Сади, Салоҳ Ал Яхё, Муҳаммад Хассиб.

Тожикистон: Фатхулло Бобоев, Вахдат Ханонов, Хуршед Бекназаров, Хусейн Нурматов, Зоир Жўрабоев, Кароматулло Саидов, Ахтам Назаров, Мухаммаджон Рахимов, Шервони Мабатшоев, Шарафжон Солехов, Шериддин Бобоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!