ПФЛ АГМКнинг ОЧЛ-2019 саралаши учун бир футболчисини рўйхатдан ўтказмади, нега?

ПФЛ сайти АГМК Чемпионлар лигаси учун олиб келган 30 футболчидан 29 нафарининг номини ошкор қилди. Қолиб кетган футболчи бу — Жасур Ҳакимов.

Сабаби Ҳакимов бунгача “Пахтакор”га тегишли бўлган. Демак, АГМК бу футболчининг “Пахтакор” билан келишуви бекор бўлгани ҳақидаги ҳужжатни тақдим этиши ёки унинг трансфери қанчага айлангани борасида маълумотни очиқлаши керак.

Хусусий клуб сифатида “Пахтакор” ўз футболчисидан воз кечиши мумкин. Бироқ давлат корхонасига тегишли бўлган клублар бундай қила олмайди (Масалан, АГМК “Пахтакор”га ўз футболчисини бундай қўйиб юбора олмайди). Улар энг камида футболчи учун сарф этилган 1 йиллик пулдан 1 сўм бўлса-да кўпини қўлга киритганини ПФЛга исботлаб бериши керак. Клублар ишлаб топаётган бу пул ПФЛ учун муҳим. Йўқса, бу пуллар клубга тушмай, кимларнингдир чўнтагига кириб кетиши ҳам мумкин.

Бу АГМКнинг охирги рўйхати эмас. Футболчилардан айримлари клубни тарк этиши ҳам мумкин. Клуб ихтиёрида рўйхатдагилардан 5 нафарини ўзгартириш учун квота бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Unviverse
21/01/2019 16:31
Oyi