Павар учун яна бир гранд клуб курашга қўшилди

"Штутгарт" клуби ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Бенжамен Павар фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин.

Bein Sports нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли французнинг хизматларига каталонияликлар устози Эрнесто Вальверденинг шахсан ўзи қизиқиб қолган.

Маълумотларга қараганда Паварнинг ўртача трансфер баҳоси 35 миллион евро эканлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Паварга шунингдек Мюнхеннинг “Бавария” клубидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!