"Пахтакор" - "Эйр Форс" ўйинини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум

Хабарингиз бор, Тошкентнинг "Пахтакор" клуби жорий йилги мавсумда ОЧЛдаги иштирокини саралаш босқичидан бошлайди. Аниқроғи, "шерлар" иккинчи саралаш босқичи доирасида 12 февраль куни Ироқнинг "Эйр Форс" жамоасини қабул қилади.

Мазкур учрашувни Жанубий кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам Ким Хи Гон бўлса, унга қанотларда ҳамюртлари Парк Кюн Йонг ҳамда Парк Санг Жунлар ёрдамлашади.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли рефери 2016 йил ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Ал-Ҳилол" - "Локомотив" (0:0)  беллашувида захира ҳаками сифатида ишлаган 

ОЧЛ. Иккинчи саралаш босқичи

12.02.2019 15:00. Тошкент

"Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Эйр Форс" (Ироқ)

Бош ҳакам: Ким Хи Гон

Лайнсменлар: Парк Кюн Йонг, Парк Сан Жунг.

Захира ҳаками: Ким Ву Сунг (барчаси Жанубий Кореядан).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Тохиржан Холмирзаев
01/02/2019 05:40
Огир уйин булади пахта га хакмлар нотаниш ????????????????????