“Пахтакор” рақобатсиз чемпионатда чемпион бўлмоқчи
Ads

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби биз учун эрта якунланган Осиё Кубоги-2019дан сўнг футбол жамоатчилигининг эътиборини ўзига қаратмоқда. Жамоанинг трансферлари кўпчиликни ҳайрон қолдириш билан бирга ўйлантирмоқда ҳам.

ПФЛ расмий сайтида ОЧЛ-2019 саралаши учун “Пахтакор” Азизбек Турғунбоевни ҳам рўйхатдан ўтказгани борасида маълум қилинди. ПФЛ Азизбек Турғунбоевнинг “Пахтакор” футболчиси сифатида рўйхатдан ўтказилиши жараёнида Тошкент клуби томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқди ва ҳозирча ушбу ўйинчининг “шерлар” сафида ўйнашига тўсқинлик қилувчи жиҳат кўраётгани йўқлиги айтилди.

turg`unboev1

Бир ойдан бери “мавзу”га айланиб, икки ўт орасида қолаётган Турғунбоев Осиё Кубогида ўзини кўрсата олмади.

“Пахтакор” ПФЛга Турғунбоевни ҳам ОЧЛ қайдномасига қўшиб қўйгани борасида “Навбаҳор” ҳеч қандай реакция билдирмади. Ёки буни яна озроқ кутсак “Навбаҳор” клуби расий сайтида эмас, балки мухлисларнинг телеграмдаги саҳифасида ўқишимиз мумкин.

“Пахтакор” асосий рақобатчиси “Локомотив” етакчиси – Марат Бикмаевни ўз сафига қўшиб олди. Клуб матбуот хизмати ушбу трансфер борасида маълумот бермаган бўлса ҳам ҳужумчини янги мавсумда “шерлар” таркибида кўришимиз аниқ.

Loko-Navb (7)

Одатда, бир мавсум “Боруссия Д”да порлаган футболчи кейинги йили “Бавария”да кўриниш берарди. Охирги йиллардаги “Пахтакор” айнан мюнхенликларнинг йўлидан бормоқда. “Насаф”да яхши ўйнаган футболчи кўз очиб юмгунча “Пахтакор”га ўтмоқда.

Аввалига Элдор Суюнов ва Шерзод Аъзамовни, кейинчалик эса Акмал Шораҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев, Баҳром Абдураҳимов, Фаррух Сайфиев ҳамда Драган Черан қўшиб олинди. Ҳўш, натижачи?

“Насаф”нинг шунча футболчисини “талон-тарож” қилган “Пахтакор” энди Санжар Қувват билан ҳам келишувга эришди. Шота Арвеладзега Ўзбекистондан таклиф тушганда, жамоани ўрганиш учун интернетга кириб “Пахтакор”ни “Насаф” деб ўйлаган шекилли.

Nasaf_va_Qo_qon_5_

Тўғри, футболчилар молиявий томондан бақувват клубга, жамоалар эса яхши футболчиларга интилиши табиий ҳол. Бу жаҳон футболида ҳам учраб туради. Бой клублар бутун дунеда ўртамиёна ёки ундан пастроқ клублардан энг яхши футболчиларни сотиб олади. Бу бозор иқтисодиёти. Аммо ҳар доим ўзига рақобат туғдирган жамоа етакчиларини “тортиб” олиниши камдан-кам учрайди.

Тошкент клуби 2017 йили йўлини тўсган “Насаф”ни, ўтган йили бироз бош оғриғи бўлган “Навбаҳор”ни ва чемпион “Локомотив”ни рақобатдан чиқармоқда.

Ушбу харидларидан сўнг “Пахтакор” легионерлар хизматидан воз кечиши тобора ойдинлашмоқда. Безерра ўзини бошқа чемпионатда синаб кўрмоқчи. Эшитишимизга қараганда, Исмоил Гонсалвеш ҳам клубни тарк этган. Биргина Марко Симич қолди. Аммо у ҳам “Пахтакор”дан кетиши мумкин. Чунки марказий ҳимояга Рустам Ашурматов варианти илгари сурилмоқда. Ҳар ҳолда Ашурматовнинг ўзи “шерлар” томонидан қизиқишлар бўлаётгани ва музокаралар давом этаётганини айтганди.

1391525948358

“Пахтакор” аввалига Шота Арвеладзени олиб келди, бўлмади. Кейинги йил легионерлар борасида “юриш” қилди ва “Насаф”нинг деярли барча асосий футболчиларини оғдириб олди, ўхшамади. Энди Ўзбекистоннинг энг кўзга кўринган ўйинчиларини сафига қўшиб олмоқда. Бу орқали Шота Арвеладзе рақобатсиз Суперлигада чемпионликка эришмоқчига ўхшайди.

Афтидан “Пахтакор” энди АГМК билан рақобат қиладиган кўринади. Зўр қарама-қаршилик!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ахмад49
24/01/2019 19:56
Кечираси,Металлургга ижарага бериб
&
ахмад49
24/01/2019 19:53
Хакамларнинг ва УФА нинг кумагига таянган жамоа Мессини олиб келса хам чемпион булаолмайди.Узингиз уйланг,утган чемпионатда Пахтакор еттита уйинчисини ижарага бериб уларни узлари билан уйинда уйнатмай 12 очко олди,шу тугрими.
&
darwesh
23/01/2019 23:06
Пахтакор олса олибди. Факат пулга олсин. Ушанда хамма хурсанд булади. Насаф хам
Тохиржан Холмирзаев
30/01/2019 14:11
100 фоиз кущиламан
&
darwesh
23/01/2019 23:05
Лекин бошка лигаларда хам бой клублар камбагаллардан яхши уйинчиларни сотиб олади. Бойларга титул керак, камбагалларга эса пул керак. Хамма хурсанд
Тохиржан Холмирзаев
03/02/2019 06:31
Пахтакор бой булса четан лиГионер олсин уз да РАКОБАТНИ йукоиб чемпион булишни нима кераги бор..ПАХТАКОР ДЕГАН БУЮК НОМГА ЛОЙИК ИШ КИЛМАЯПТИ ХОЗИРГИ ЖАМОА. .
Ronaldo Junior
23/01/2019 21:56
Navbahorni o`zi avval professional klub ekanligini isbotlasin
&
Alisher1981
24/01/2019 10:00
Ja phtakor profisanalda
Ronaldo Junior
24/01/2019 20:23
Har xolda navbhordan o`lsa o`ligi ortiq
Zuhriddin Pazliddinov
28/01/2019 10:49
Isboti boru hozirgi kunan tarixam isbotlidi buni
Тохиржан Холмирзаев
30/01/2019 14:16
НАВБАХОР 3 УРИНГА УЗ КУЧИ БИЛАН ЭРИШДИ...ХАКАМЛАРНИНГ ЕРДАМИСИЗ
&
kuperlox
23/01/2019 20:47
терма жамоа нега факат 1 таймга кучи етяпти ? чунки чемпионатимиз савияси шунга мажбур килади... хали чемпионат бошланмай туриб чемпион маьлум. ракобат йук жойда усиш буладими? ютказишини олдиндан билган жон койитадими ? АПЛ тезлигида уйнашса уйинчиларимиз 30 дакикага борадими ? АПЛ да уйнайдиган уйинчилар 1 йилда 70 уйин утказишади шу тезликда, бизникилар канча утказишади , хисоблаш кийин эмас... уларни организми шу нагрузкага дош беришадику, улар узла сайераданми е факат мехнат килишадими? саволларга Ким жавоб бера олади ?
Searcher Man
23/01/2019 20:37
Шотани урнига хозирги шароитда бир тункани куйилса хам пахтакор чемпион булиши мумкин. Шота тренер эмас
&
Temur Umarxo'ja
23/01/2019 18:55
Raxmat!!! boldi to'xtadi
&
Temur Umarxo'ja
23/01/2019 18:37
Xurmatli adminlar sayt raqamiga qong'iroq qisam xechkim kotarmadi bir ishda yordam berolaslarmi ???
Man 1 soatcha oldin silardan ro'yxatdan otgandim tasdiqlash kodi qayta qayta keliapdi 1 daqiqada 27 tagacha keliapdi 5454 dan Ucell kompaniaga aytsam aval br kod berdi tersam bolmadi yana bog'landim ucell bilan ular Sport.uz di ozi bilan bog'lanib koring dedi
&
Temur Umarxo'ja
23/01/2019 18:36
Xurmatli adminlar sayt faqamiga qong'iroq qisam xechkimnkotarmadi bir ishda yordam berolaslarmi ???
Man 1 soatcha oldin silardan ro'yxatdan otgandim tasdiqlash kodi qayta qayta keliapdi 1 daqiqada 27 tagacha keliapdi 5454 dan Ucell kompaniaga aytsam aval br kod berdi tersam bolmadi yana bog'landim ucell bilan ular Sport.uz di ozi bilan bog'lanib koring dedi
Aza Arvelazde
23/01/2019 18:03
Пахтакорни ўзига битта лига қилиб бериш керак, фақат ўзи ўйнасин, ўзи чемпион бўлсин, бунақа расво жамоа бабаян даврида ҳам бўлмаган, шота жамоадан халқни баттар совутади
hakimov jonibek
23/01/2019 19:38
Xalq tilidan gapirma
Aza Arvelazde
23/01/2019 19:41
Toʻgʻri gapni aytdim
&
Абдул
24/01/2019 16:59
Пахтакор чемпион
&
darwesh
23/01/2019 23:04
Агар именно бундеслигани олсак, биринчи бавариядан суралади, кейин бошка клубга сотилади. Бу эса Германия термасининг хар доим жахон ва европада асосий даьвогарлардан булишини бир сабаби
hakimov jonibek
23/01/2019 19:38
Fikring notugri qolgan jamoalar ham intilyapti paxtakor saviyasi chem ligasida bilinadi. keyin muxokama qilasan