Педро фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин

Лондоннинг "Челси" клуби вингери Педро Родригес фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tribalfootball нашри хабар тарқатмоқа.

Унга кўра 30 ёшли испаниялик футболчига Римнинг “Лацио” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Римликлар Педро учун “аристократлар”га 25 миллион евро тўлашга тайёр.

Таъкидлаш керакки, “Лацио” Педрони яқиндагина “Вест Хэм”га ўтиб кетган футболчиси Фелипе Андерсонга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Маълумот учун, Педро ўтган мавсум “Челси” сафида жами 48та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси эса 2019 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!