Пенальтини ура олмаган Месси Исландияга қарши баҳсдан сўнг нималар деди?

Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси бугун бўлиб ўтган Исландияга (1:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман. Лекин бу ер жаҳон чемпионати ва бу ерда ҳеч шунчаки ғалабани бериб қўймайди. Биз тезкор гол уришга эришдик, аммо исландлар ҳисобни тенглаштиргач ўйин бутунлай ўзгарди. Рақиб ҳимояда жуда зиж ўйнади ва шу боис бизга бўш жой топиш қийин бўлди. Ҳа, бизда имконият бўлди, аммо мен ундан фойдалана олмадим. Энди яхшилаб дам олиб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўриш лозим”, - дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, Месси ушбу учрашувда исландияликлар дарвозаси томонига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!