Пепе “Лилль”дан кетмайдиган бўлди

Франциянинг “Лилль” жамоаси ҳужумчиси Николас Пепе мавсум якунига кўра ўз клубини алмайтирмайдиган бўлди.

“Жорий мавсумни “Лилль”да тугатишим аниқ. Бу менинг қарорим. Кейин нима бўлишини кўрамиз, топ-клубда тўп суриш ажойиб бўларди”, – деди Пепе.

Аввалроқ “Лилль” клуби маслаҳатчиси Луис Кампос Кот-д’Ивуар терма жамоаси аъзосини 80 миллион еврога сотилиши ҳақида айтиб ўтганди.

Сўнгги пайтларда ивуарлик футболчига “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Барселона”, “Бавария”, “Арсенал”, “Челси” ва “Атлетико” каби топ-клублар қизиқиш билдирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!