Петра Квитовага пичоқ билан ташланган Радим Зондр иши ҳамон судда кўриб чиқилмоқда

Чехиялик Петра Квитовага 2016 йили ўзининг хонадонида унга пичоқ билан ташланган 33-ёшли Радим Зондр иши бўйича кўрсатма берди.

Суд Брно шаҳрида бугун, 5 февраль куни ўтказилди. Петра ўзининг кўрсатмаларини суд бўлаётган залда эмас, балки бошқа хонада берди. Бунга сабаби у айбланувчини кўришни истамаганида бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Квитова пичоқланганидан сўнги чап қўлида узоқ вақтли жарроҳилик амалиётини ўтказган ва ярим йил мобайнида кортга чиқа олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!