Пике 48 минг евро жаримага тортилди
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Жерар Пике муддати ўтган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан автомашина бошқаргани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра 31 ёшли футболчи 48 минг евро тўлаши лозим. Бундан ташқари, у ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб олиши учун ҳайдовчилик курсларига бориши керак.
Маълумот учун, Пике жорий мавсум 18та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздмриб қўйишга эришган.
Фикрлар