Пике жорий мавсум ҳозирча Ла Лигада ҳаммадан кўп ўйнади

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Жерар Пике жорий мавсум Ла Лиганинг барча учрашувларида иштирок этди.

Ла Лига расмий сайти тарқатган хабарга кўра 32 ёшли футболчи жорий мавсум чемпионатнинг ортда қолган барча 23та ўйинида тўлиқ (2070 дақиқа) ҳаракат қилган ягона футболчига айланди.

Бу борада Пикенинг энг яқин таъқибчиси “Уэска” ҳимоячиси Хорхе Мирамон ҳисобланади. 29 ёшли футболчи ҳозирча 2035 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Маълумот учун, Пике ўтган 23та ўйинда ўз ҳисобига 5та гол ғамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!