Погба Моуриньо ишдан кетгач нималар деди?

Британия нашрлари "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погбанинг бош мураббий Жозе Моуриньо истеъфога чиққач қандай ҳолатга тушганини аниқлашди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли франциялик футболчи португалиялик мутахассиснинг ишдан кетганидан мамнун эканлигини яширмаган. У буни истеъфодан сўнг ўтказилган тонгги машғулотлар пайтида барчага сездириб қўйган.

“Моуриньо мени аҳмоқ қилишга ва мухлисларни менга қарши қилиб қўйишига ишонган эди, аммо у буни уддалай олмади”, - деган франциялик футболчи машғулотлар давомида.

Аммо, вақтинчалик бош мураббий Майкл Каррик бу сўзлардан сўнг унга огоҳлантириш берган.

Эслатиб ўтамиз, Погба Моуриньо билан келишолмай қолгач, сўнгги учрашувларни захира ўриндиғида ўтказадиган бўлиб қолган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!