Погба жамоадошларига МЮни тарк этаётганини айтиб ўтди

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба ёзги трансферлар бозори давомида жамоани тарк этишни хоҳлаяпти.

Бундай қарорни қабул қилганини Поль жамоадошлари ҳамда клуб ижровий директорига етказгани ҳақида Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Аммо "Юнайтед" раҳбарияти ярим ҳимоячини қўйиб юборишдан бош тортмоқда, бунга сабаб трансфер бозори ёпилишига қадар унга ўринбосар излаб топиш имконсиз.

Игарироқ, "Барселона" Погбанинг трансфери учун "қизил иблислар"га Йерри Мина, Андре Гомеш ҳамда 45 млн евро тўлашга тайёр эканликлари борасида хабарлар тарқалди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!