Португалиялик машҳур мутахассис Қатар терма жамоаси бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин
Қатар терма жамоаси яқиндагина “Монако”дан истеъфога чиқарилган мураббий Леонарду Жардимни ўз сафига чорламоқда.
France Football нашри тарқатган хабарга кўра Қатар футбол ассоциацияси 44 ёшли португалиялик мутахассиснинг терма жамоани ўз мезбонлигида ўтадиган ЖЧ-2022га муносб тайёрлай олишига ишонмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Қатар терма жамоасини испаниялик Феликс Санчес Бас бошқариб бормоқда. У ушбу лавозимга 2017 йил тайинланган эди.
Фикрлар