Пьянич "Ювентус"да қолишга қарор қилди

Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич жамоада қолишга қарор қилди. Бу футболчининг хизматларига "Манчестер Сити" ва "Барселона" клублари жиддий қизиқиш билдираётган эди, дея хабар беради La Gazzetta dello Sport нашри.

Манбада ёзилишича, футболчини "Манчестер Сити" таркибга қўшиб олишга жиддий уриниб кўрди. Бироқ босниялик ярим ҳимоячи Туринда қолишга ҳоҳлади. "Ювентус" унинг кетишига қаршилик қилмаган эди.

Агар у жамоани тарк этганда туринликлар "Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич ёки "Манчестер Юнайтед" аъзоси Пол Погбани харид қилишни режалаштирган эди. Аммо Пьянич шартномани узайтирди. Унинг маоши 4,5 млн евродан 6 млн еврогача оширилди.

"Ювентус" таркибида Пьянич икки марта Италия чемпиони ва икки марта мамлакат кубоги соҳибига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!