Қатарда ҳакамларни ЖЧ-2022га тайёрлаш бўйича ФИФА семинари бўлиб ўтмоқда

Қатар мамлакатида 2022 йил ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига ҳакамларни тайёрлашга қаратилган ФИФА семинари бўлиб ўтмоқда. Семинарга УЕФА, ОФК ва Океания Футбол Конфедерациясидан жами 21 нафар рефери ва 19 нафар VAR ҳакамлари таклиф этилган. 
 
Семинарни ўтказишдан асосий мақсад Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022, шунингдек, U-17 ва Польшадаги U-20  Жаҳон чемпионатларида ишлайдиган ҳакамларни саралаб олишдан иборат. Мазкур семинар 1 март кунига қадар давом этади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти тарқатган хабарга кўра ушбу семинарда ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев инструктор сифатида иш олиб бормоқда. 
 
Семинар инструкторлари: 
 
Хорхе Ларрионда - Уругвай
Оскар Руис - Колумбия
Субҳиддин Солиҳ - Малайзия
Фарҳод Абдуллаев - Ўзбекистон
Валентин Иванов - Россия
 
КОНКАКАФ, КОНМЕБОЛ ва Африка Футбол Конфедерацияси ҳакамлари учун мўлжалланган ФИФА семинари шу йилнинг 13-17 февраль кунлари бўлиб ўтганини ҳам таъкидлаш зарур.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!