"Қўқон-1912" Жавоҳир Сидиқовнинг “Пахтакор”га ўтганини эълон қилди. Қўқонликлар футболчининг трансфер ҳуқуқини сақлаб қолишган

“Қўқон-1912” жамоасининг етакчи футболчиси Жавоҳир Сидиқов янги мавсумни ижара шартномаси асосида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати хабар берди.

Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” клубига 2016 йилги мавсумда, бош мураббий Нўъмон Ҳасановнинг таклифи билан айнан “Пахтакор” жамоасидан келганди. Жавоҳир Сидиқовнинг етук футболчи бўлиб етишишида “Қўқон-1912” клуби бош мураббийи Нўъмон Ҳасановнинг ҳам хизматлари катта бўлди.

Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” футбол клуби билан шартномасини 2020 йилнинг сўнгига қадар узайтирган. 2019 йилги футбол мавсумида Жавоҳир Сидиқов ОЧЛ ўйинларида ўйнаб, ўз тажрибасини янада орттириши мақсадида футболчи “Пахтакор” футбол клубига ижарага берилди. Сидиқовнинг трансфер ҳуқуқи “Қўқон-1912” футбол клуби ихтиёрида бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
27/02/2019 13:40
пахтакор терма жамоаси