"РБ Лейпциг" "Эвертон" футболчисини таркибда олиб қолмоқчи
Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида ўтказган "Эвертон" ҳужумчиси Адемол Лукман ўз сафида сақлаб қолмоқчи.
Sky Sports тарқатган хабарга кўра немис клуби 20 ёшли нигериялик иқтидор эгаси учун дастлаб “ирисчилар”га 12 ва 14 миллион евро таклиф қилган, бироқ якунда рад жавобини олган эди. Энди эса улар Лукман учун “Эвертон”га 22 миллион евро тўлашга тайёр.
Маълумот учун, Лукман ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида “РБ Лейпциг” сафида жами 11та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар