"РБ Лейпциг" ҳимоячиси "Брайтон"га кўчиб ўтди
Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби ҳимоячиси Фернандес Бернардо фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди.
Берилган маълумотларга кўра 23 ёшли бразилиялик футболчи "Брайтон" клуби билан 4 йиллик шартнома имзолаган.
Маълумот учун, Бернардо якунланган мавсум "РБ Лейпциг" сафида жами 27та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисоибга 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар