Рабьо ёзда аниқ "Барса"га ўтади

ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриан Рабио мавсум якунига етгач "Барселона"га ўтади. Бу ҳақда RAI Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 23 ёшли француз ёзда парижликлар билан шартномаси якунлангач каталонияликлар таркибига текинга бориб қўшилади ва у ерда йилига 13 млн евро маош олади. Қайд этиш лозимки, “Барса” Рабьо учун курашда "Арсенал" ва "Ювентус" каби грандларни ортда қолдиришга эришди.

Маълумот учун, Рабьо жорий мавсум ПСЖ сафида жами 18та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!