Рамос: Ҳисобни тенглаштира олмаганимиздан хафаман

Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос УЕФА Миллатлар лигаси турнири доирасида Англияга мағлуб бўлгандликлари ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Биринчи бўлимни эсимизда чиқарган ҳолда учрашувни таҳлил қилсак. Иккинчи бўлимда ажойиб ўйин кўрсатдик. Рақибни ўз дарвозаси олдида ушлаб туриб бир нечта хужумлар ташкил қилдик.

Мағлубиятсиз сериямизни якунлаганимиздан ачинаман, албатта. Кейинги учрашувда максимал даражада ўзимизни кўрсатишимиз даркор.

Шуни айтишим даркор, Англия жаҳон миққиёсидаги рақиб. Биринчи бўлимдаги хатолардан тўғри хулоса чиқариб, иккинчи таймда яхши ҳаракат қилдик. Ҳисобни тенглаштира олмаганимиздан ачинаман, - дея Рамоснинг сўзларидан иқтибос келтиради Marca нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!