Рашидов бугун "Насьонал"да дебют қилмайди, унинг илк учрашуви "Бенфика"га қарши бўлиши мумкин
БААдаги Осиё кубоги пайтида Португалиянинг “Насьонал” клуби билан шартнома имзолаган ҳамюртимиз Сардор Рашидов янги жамоаси сафига бориб қўшилгани борасида хабар берган эдик. Ҳамюртимиз янги жамоасида 77-рақам остида тўп тепадиган бўлди.
“Насьонал” бугун Португалия Примейра лигаси доирасида “Витория Сетубал” клубига қарши баҳс олиб боради. Бундан аввалроқ ўзбекистонлик футболчининг ушбу ўйинда дебют қилиши мумкинлигини тахмин қилган эдик. Аммо, футболчи билан боғланганимизда унинг бугунги ўйинда иштирок этмасиги ойдинлашди.
Бунга сабаб “Насьонал” Рашидовни чемпионат қайдномасига киритишда бироз кечиккан. Шу боис унинг дебюти келгуси ўйинга қолди.
Маълумот учун, “Насьонал” ўзининг кейинги учрашувини 10 февраль куни "Бенфика"га қарши ўтказади. Ҳамюртимиз катта эҳтимол билан ана шу баҳсда дебют қилади.
Фикрлар