Расман: “Барселона” 19 ёшли ҳимоячи харид қилди
Каталонияликлар таркибни кучайтиришда давом этмоқда.
Каталониянинг “Барселона” жамоаси “Тулуза” ҳимоячиси Жан-Клер Тодибони ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маъум қилди.
19 ёшли футболчининг “Барселона” билан келишуви 4 ярим йилга мўлжалланган. Тодибо “кўк-анорликлар” сафида 6-рақам остида тўп суради.
Жорий мавсумда Тодибо Франция чемпионатининг 10 ўйинида майдонга тушиб, 1 та голга муаллифлик қилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар