Расман! “Барселона” ҳужумчисини ижарага берди

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Мунир Эл-Хаддади фаолиятини “Алавес”да давом эттирадиган бўлди.

“Алавес” расмий сайтида ёзилишича, 22 ёшли футболчи бир мавсумга ижарага олинган. Шартномада сотиб олиш шарти бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Маълумот учун, Мунир ўтган мавсум “Валенсия” сафида ижара асосида тўп сурди ва 33 баҳсда иштирок этиб, 6 та гол киритишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!