Расман! "Барселона" навбатдаги трансферини эълон қилди
Каталониянинг “Барселона” клуби "Севилья" ҳимоячиси Клеман Лангле билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Унга кўра 23 ёшли французнинг трансфери каталонияликларга 35,9 млн еврога тушган. Лангле эса янги жамоаси билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган. Унинг шартномасида эса товон пули 300 млн евро этиб белгиланган.
Маълумот учун, Лангле “Севилья” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ушбу вақт мобайнида жами 73та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Бразилиянинг “Гремио” клубидан ярим ҳимоячи Артур Рамосни ўз сафига қўшиб олишган эди.
Фикрлар