Расман! Жардим "Монако"га қайтди

Илгарироқ, бу постни Тьери Анри тарк этган эди. 44 ёшли Жардим 2014-2018 йиллар оралиғида монегаскликларга устозлик қилган эди. Унинг қўл остида жамоа Франция чемпиони бўлишга эришган.

2018 йилнинг 11 октябрида эса Жардим қониқарсиз натижалар сабаб истеъфога чиқарилган эди. Унинг ўрнига келган Тьери Анри ҳам вазиятни ўнглай олмади ва у ҳам ишдан олинди.

Маълумот учун, "Монако" Франция чемпионатида ортда қолган 21 турдан сўнг 15 очко билан турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!