Расман! "Локомотив" "Бунёдкор" футболчиси билан шартнома имзолади

"Локомотив" футбол клуби Филипп Райевацнинг трансферини эълон қилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Сўнгги икки мавсум давомида "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор" жамоаларида ажойиб ўйинлар кўрсатиб, бир неча бора муҳим голларни урган, керакли ўйинларда ўзини кўрсатган, мухлислар эътиборини қозонган сербиялик Филипп Райевацнинг ўйинлари "Локомотив" футбол клуби мураббийлар штабига маъқул келди.

1992 йилнинг 21 июнь кунида Сербияда дунёга келган ҳужумчи 2019 йилги мавсумда ОЧЛ, Ўзбекистон чемпионати ва Ўзбекистон Кубогида "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади.

photo_2018-12-19_14-22-14

Филипп Райевац ҳақида маълумотлар:

2012/13 "Колубара" (Сербия) 9 ўйин, 491 дақиқа, 2 гол

2014/15 "Сиарка" (Польша) 7 ўйин, 292 дақиқа

2015-17 "Белград" (Сербия) 21 ўйин, 1092 дақиқа, 3 гол

2017 "Қўқон-1912" 26 ўйин, 2290 дақиқа, 7 гол

2018 "Бунёдкор" 10 ўйин, 1051 дақиқа, 7 гол

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!