Расман! Луис Энрике – Испания терма жамоаси бош мураббийи
"Рома", "Сельта" ва "Барселона" клубларидаги фаолияти билан танилган мутахассис Луис Энрике расман Испания терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Испания футбол федерацияси расмий сайти тарқатган хабарга кўра 48 ёшли мутахассис билан 2020 йилга қадар шартнома имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, Энрике ушбу лавозимда ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликдан сўнг истеъфога чиққан Фернандо Йерронинг ўрнини эгаллади.
Фикрлар