Расман! "Реал" дарвозабони инглиз клубига кўчиб ўтди
Англиянинг "Лидс" клуби расман "Реал" дарвозабони Кико Касилья билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Маълумотларга қараганда 32 ёшли испаниялик дарвозабон Чемпионшип вакили сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган ва 2023 йилга қадар шартнома имзолаган. У янги жамоасида 33-рақамда тўп суради.
Эслатиб ўтамиз, Касилья “Реал” шарафини 2015 йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида “қироллик клуби” сафида жами 43та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 50та гол ўтказиб юборган.
Касильянинг янги жамоаси “Лидс” эса Чемпионшипнинг ортда қолган 27та тур якунларига кўра энг яқин таъқибчисини 4 очкога ортда қолдирган ҳолда мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Фикрлар