"Реал" Бенземанинг гапларига қулоқ солмади
"Реал" Мадрид форварди Карим Бензема клуб президенти Флорентино Пересга ўзининг Франция терма жамоасидаги собиқ жамоадоши Хатем Бен Арфа билан шартнома имзолашни тавсия қилган. Бу ҳақда ActuFoot нашри хабар тарқатмоқда.
Гап шундаки, ПСЖ билан шартномаси якунланган 31 ёшли футболчи бу ёз эркин агент мақомида юрди ва Бензема айнан “қироллик клуби”га тажрибали шеригини таркибга қўшиб олишни тавсия қилган. Бироқ, “Реал” раҳбарияти футбочининг тавсиясига қулоқ солмади ва Бен Арфага қизиқиш билдирмади.
Эслатиб ўтамиз, Бен Арфа бундан бир неча кун олдин “Ренн” клуби билан шартнома имзолади.
Фикрлар