"Реал" "Челси" кўзлаётган футболчини ўз томонига оғдириб олмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби "Ювентус" ҳимоячиси Даниэле Руганини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Испан нашрлари тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” “Челси” кураш олиб бораётган 23 ёшли футболчини ўз томонига оғдириб, уни Мадридга кўчиб ўтишга кўндирмоқчи. Бунинг учун “Реал” “кекса синьора”га 40 млн евро беришга тайёр.

Айтиш лозимки, агар Ругани “Реал”га кўчиб ўтса, у жамоада Серхио Рамос ва Рафаэль Варанлардан сўнг 3-марказий ҳимоячи бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, у “қироллик клуби”да асосан захира футболчисига айланиб қолиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!