"Реал" “Интер” устидан ФИФАга шикоят қилмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби “Интер” устидан ярим ҳимоячи Лука Модрич билан музокаралар олиб боргани учун арз қилмоқчи, дея хабар бермоқда Cadena Ser нашри.

Унга кўра, “қироллик клуби” раҳбарияти Италия клубининг шартнома амал қилаётган футболчи билан музокараларга киришганидан норози.

Гарчи жамоалар ўртасида яхши алоқалар йўлга кўйилган бўлсада мадридликлар президенти Флорентино Перес бу борада ФИФАга шикоят қилишни мақсад қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!