"Реал" Маркос Алонсонинг трансферини чўзиб ўтирмоқчи эмас
Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти жорий трансфер деразаси ёпилгунига қадар "Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсони ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли испаниялик футболчининг хизматларига шахсан “қироллик клуби” бош мураббийи Хулен Лопетеги жиддий қизиқиш билдирмоқда. Алонсонинг трансфери эса “Реал”га 60 миллион еврога тушиши мумкин.
Маълумот учун, Алонсо жорий мавсум “Челси” сафида жами 4та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар