
"Реал" Марселонинг нархини эълон қилди
“Реал” Мадрид клуби ўзининг етакчи ҳимоячиси Марселонинг трансфер нархини эълон қилди.
Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 30 ёшли бразилиялик футболчи борасидаги таклифларни қишки трансферлар чоғидаёқ кўриб чиқишга тайёр. Улар Марселони 50 миллион евродан камиша сотишмоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, Марселога асосий даъвогар сифатида Туриннинг “Ювентус” клуби тилга олинмоқда.
Комментарии