"Реал" Модричнинг "Интер"га ўтмаслиги учун маошини икки баробар оширишмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти жамоанинг хорватиялик етакчиси Лука Модрични таркибда сақлаб қолиш йўлларини изламоқда.

Таъкидлаш керакки, Миланнинг “Интер” клуби 32 ёшли футболчига жиддий таклифлар юбормоқда. Унга кўра агар Модрич “нерадзуррилар” сафига кўчиб ўтса, йилига 10 миллион евро маош олиши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” Модричнинг 6,5 миллион евролик  маошини икки баробарга ошириб, йилига 13 миллион еврога кўтармоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!