"Реал" "Порту" футболчини текинга таркибга қўшиб олиши мумкин
“Реал” клуби “Порту” ярим ҳимоячиси Эктор Эррерани Мадридга олиб келишни режалаштирмоқда.
AS нашри тарқатган хабарга кўра, трансфер “қироллик клуби”га текинга тушади ва ўйинчи эркин агент сифатида жамоага қўшилади. Бу вариант 2019 йилнинг ёзида юз бериши мумкин. Ўшанда футболчининг “Порту” билан тузган шартнома якунига етади.
Ҳозирда у жамоа билан келишувни узайтирмоқчи эмас ва ўз омадини янада кучлироқ клубда синаб кўрмоқчи. Январдан у бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади. Унга “Интер” қизиқиш билдирмоқда.
28 ёшли мексикалик футболчи бу мавсум “Порту” сафида бешта ўйинда битта голга муаллифлик қилган.
Фикрлар