
"Реал" Пулишичга қизиқиш билдирмоқда
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич фаолиятини "Реал Мадрид"да давом этириши мумкин.
Маълумот учун, 19 ёшли америкаликка "Бавария" ва "Челси" клуби ҳам катта қизиқиш билдирмоқда.
Агарда Эден Азарнинг трансфери амалга ошмаса, мадридликлар жамоага Пулишични олиб келишмоқчи.
Кристианнинг трансфер бозоридаги нархи 67 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар