"Реал" етакчиси "Аякс"га қарши жавоб баҳсини ўтказиб юборади

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Аякс”га қарши (2:1) баҳда ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

Эътиборлиси бу 32 ёшли испаниялик футболчи учун жорий мавсум ЕЧЛдаги 3-сариқ карточка бўлди. Энди у дисквалификация сабаб 5 март куни “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтадиган жавоб баҳсида “Реал”га ёрдам бера олмайди.

Маълумот учун, Рамос жорий мавсум “қироллик клуби” сафида жами 36та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!